Энди давлат мулкини ижарага бериш бўйича қонунчиликни бузганлик учун жарима белгиланди. Ижарага бериш шартномасини бузган мансабдор шахслар 3,4 млн сўмгача жарима тўлайди. Ҳолат бир йил ичида яна такрорланса, жарима суммаси 5,1 млн сўмгача ошади.
Сенат давлат мулкини ижарага бериш тартибини бузганлик учун жавобгарлик белгилашни назарда тутувчи қонунни маъқуллади. Мансабдорлар давлат мулкини шартнома тузмасдан ижарага берган, ижарачининг мулкни қабул қилиб олишига асоссиз тўсқинлик қилган ва бошқа ҳолларда жаримага тортилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг